Жаннат Оналарнинг оёги остидадир. Аёлларни, қизларни баҳорга қиёслашади, баҳорни уларга. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш, ҳаёт давомийлиги баҳор ва аёл тушунчаларида уйғунлашиб кетади.
Аёл азалдан меҳр-шафқат ва садоқат тимсоли бўлиб келган. Аёл деганда кўз ўнгимизда аввало, улуғ ва табаррук она сиймоси гавдаланади. Инсон зоти борки, оламдаги барча яхшилик ва эзгуликларни, ҳаёт сиру-асрорлари ва сабоқларини онанинг меҳру-саховати туфайли ўрганади.
Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди.
Юртимизда ёшариш – янгиланиш фасли баҳор байрамлар билан бошланади. Баҳорнинг илк байрами “8-Март Халқаро хотин-қизлар куни” тарихига бир назар ташласак, маълумотларга кўра, “аёл" арабча сўз бўлиб, “оила" калимаси билан ўзакдошдир. Бироқ 8-Мартга нисбатан “аёл" сўзи эмас, балки “хотин-қизлар" деган сўз кенг қўлланилади.
8-март Хотин-қизлар байрами гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради.
Оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир.
“Аёл билан олам мунаввар”, “Она ҳаётнинг гули”, “Аёлни улуғламоқ – оилани, Ватанни, ҳаётни улуғламоқ демакдир”, “Онанинг бир қўли бешикни, иккинчиси дунёни тебратар”, мазмундаги тадбирлар, давра суҳбатлари, телекўрсатув ва радио-эшиттирувлар ва бошқа кўплаб тадбирлар юртимизда тизимли ва кенг ўтказилаб келинади.
Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги “Аёл қадри улуғланган юртда тинчлик ва фаровонлик барқарор бўлади” нутқидан руҳланиб, «Ўзбекгидроэнерго» Акциядорлик жамияти ҳузуридаги «Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» Нодавлат таълим муассасасида ҳам “8-март. Халқаро-хотин қизлар куни” кўтаринки руҳда нишонланди ва байрам дастурхони ясатилди.
Муассаса маъмурияти, ишчи-ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва муассасада малака ошираётган
тизими корхоналарининг ишчи-ходимлари иштирокида ўтказилган мазкур байрам тадбирида муассаса раҳбари Х.Каримов муассасада фаолият олиб бораётган хотин-қизларни ва улар орқали жамоа аъзоларининг оналари, аёллари, опа-сингиллари ва қизларини баҳор ва ёшариш байрами – 8-март билан самимий табриклади.
Х.Каримов байрам табиригида республикамизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини янада юксалтиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлардан асосий кўзланган мақсад уларга бўлган эътиборни янада кучайтиришдан иборатлиги, юртимизда хотин-қизларга бўлган эътибор давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланиб улгурганлигини, бугунги кунда 61 фоиздан кўпроқ аёлларимиз иқтисод, бошқариш, ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида фаолият кўрсатиб келаётганлигини билдириб, Президентимизнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги “Аёл қадри улуғланган юртда тинчлик ва фаровонлик барқарор бўлади” нутқини байрам тадбири иштирокчиларига ўқиб эшиттирди.
«Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини
ошириш институти» НТМ масъул ходими Ҳ. Зияхонов